UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  3 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  13 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  9

Хитойда трансфер ойнаси ёпилди. Хитойликлар ёзда қанча сарфлашди? Янгиликлар

Хитойда трансфер ойнаси ёпилди. Хитойликлар ёзда қанча сарфлашди?

Бир неча кун олдин Хитой Суперлигаси клублари учун ёзги трансфер бозори ўз якунига етди.

Бутун дунё юлдузларини ўз сафига қўшиб олишга уринган Хитой чемпионати "аждарлари" сўнгги трансфер ойнасида жуда кам "олов" сарфлади. Ёзги трансфер мавсумида хитойликлар бор-йўғи 28 млн. евро сарфлашди.

Хитой Суперлигаси раҳбариятининг легионерлар сонини 4 тадан 3 тага камайтириш ва харид қилинган ҳар бир футболчи учун сарфланган пул миқдорида 100% лик солиқ тўлаш кераклиги ҳақида қарорлардан сўнг, хорижлик футболчилар импорти сезиларли даражада камайди.

Хитой чемпионати Ўзбекистон олий лигаси каби март ойида бошланиб, ноябрь ойида якунланади. Шу сабабли, февраль ойида Хитой клублари трансферлар учун 403 млн. евро сарфлашди.

Бироқ ўша йирик харажатлар ўз якунига етган кўринади. Сўнгги маротаба бундай кам сарфлар 2014 йилнинг ёзида қайд этилган. Ўшанда хитойликлар 27,5 млн. евро сарфлашган.


2017 йилнинг ёзида 28 млн. евронинг катта миқдори Адриан Рамос (12 млн. евро), Антони Модест (5,7 млн. евро), Бенжамин Муканжоларга (5,5 млн. евро) сарфланди.

Хитой клублари харид қилган футболчиларнинг фақат бир неча нафари ўз пулига яраша ўйин кўрсатмоқда. Улардан бири Халк (15 та гол) бўлса, иккинчиси Эран Захави (14 та гол).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика