Хитойда ташкил этиладиган ўртоқлик турнирида АПЛ клублари қатнашади

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 23:40
Жорий йилнинг ёз ойида Хитой яшил майдонларида АПЛнинг 4та жамоаси иштирокида кичик ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда “Манчестер Сити”, “Вест Хэм”, “Ньюкасл” ҳамда “Вулверхэмптон” клублари қатнашади.

Premier-League Asia Trophy 2019 номини олган мусобақада жами тўртта учрашув бўлиб ўтади. Иккита ярим финал ўйини 17-июль санасига белгиланган бўлса, учинчи ўрин учун баҳс ҳамда финал тўқнашуви 20-июлда ўтказилади.

Шу каби мусобақа бундан икки йил аввал ҳам ўтказилган бўлиб, унда “Ливерпуль" зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›