UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  3 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8

Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото) Янгиликлар

Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)

Бугун, 30 август куни Хитой - Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин хитойликлар бош мураббийи Марчелло Липпи иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Барча футболчиларимиз ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳал қилувчи ўйинларни ўтказяпмиз, бироқ эртанги учрашувни яхши ўтказиш учун қўлимиздан келган бор ишни қиламиз.


Жамоамнинг техник-тактик даражасидан кўнглим тўқ. Айни дамда Ўзбекистон терма жамоасида 12 очко бор ва улар мундиалга чиқиш учун яқин туришибди. Уларнинг сўнгги учрашуви рақибларимиз қанчалик кучли эканлигини англатиб турибди. Ўзбекистоннинг футболчилари ҳам жамоага яраша кучли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.

ЖЧ-2018 учун курашни давом эттиришни истасак, фақат ғалаба қозонишимиз керак" - дейди Липпи.

Матбуот-анжуманида Хитой терма жамоаси сардори Жанг Жи ҳам иштирок этди.


"Ҳамма бу учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда. Эртанги учрашуви биз учун жуда муҳим. Шу сабабли бу ўйинда бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Хитой терма жамоаси сардори.


Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика