Хитой Суперлигаси. Анзур Исмоилов жамоаси дуранг қайд этди, Аҳмедовдан голли пас

Aslanov Jasurbek
18 мар 2018, 14:41
Бугун Хитой Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган бир нечта учрашув бўлиб ўтди.

Улар сафида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўйнайдиган клублар ҳам ўз баҳсларини ўтказишди.

Анзур Исмоилов тўп тепадиган "Чанчун Ятай" клуби 3-турда "Шеньси Чанба" клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Исмоилов ўйиндан тўлиқ иштирок этди.


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси "Гуанжоу Фули" меҳмони бўлди. Баҳс бошида мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди, аммо шанхайликлар ирода кўрсатиб, 5та жавоб голини уришди ва йирик ғалабага эришишди. "Шанхай СИПГ" ҳужумчиси Ву Ли покер қайд этишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Ву Лига битта голли пас берди ва 88-дақиқада майдонни тарк этди.

Одил Аҳмедов иштирок этган голни кўчириб олиш

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia