

Бугун Гао Хонгбо бошчилигидаги хитойликлар "Бунёдкор" академиясига қарашли кичик майдонлардан бирида юртимиздаги биринчи машғулотни ўтказишди. Унда Тошкентга келган барча футболчилар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин 11 октябрь куни соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.
Қуйида бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилинг.












