Хитойнинг Ўзбекистонга қарши ўйин учун тахминий таркиби

Narzulla Saydullayev
14 янв 2015, 08:00
Бугун Осиё Кубоги-2015 доирасида Хитой - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.
Хитойнинг Sina ахборот-агентлиги бугунги ўйин учун ўз терма жамоасининг тахминий таркибини эълон қилди.

Унга кўра дастлабки турда асосий таркибда ҳаракат қилган Жи Ксианг ва Хао Жунмин бугунги ўйинни захира ўриндиғида бошлашади. Уларнинг ўрнини мос равишда Жианг Зипенг ҳамда Гао Лин эгаллаши кутилмоқда. Саудия Арабистонига қарши ўйинда марказий ҳужумчи ролида ҳаракат қилган Ю Хаи бугун чап қанот ярим ҳимоясида, Гао Лин эса якка ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Дарвозабон: Ванг Далеи
Ҳимоячилар: Занг Ченгдонг, Занг Линпенг, Рен Ханг, Меи Фанг
Ярим ҳимоячилар: Ву Кси, Женг Жи, Жианг Зипенг, Ву Леи, Ю Хаи.
Ҳужумчи: Гао Лин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia