UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Хитойлик журналист: "Менимча, ўйин дуранг бўлади" Янгиликлар

Хитойлик журналист: "Менимча, ўйин дуранг бўлади"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турини ўтказади.
Вакилларимизнинг бу галги рақиби Хитой терма жамоаси бўлади. Биласиз, ҳар иккала жамоа ҳам дастлабки турда бир хил 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Энди эса жамоалар ўзаро учрашувда ўз кучларини синаб кўришади.

Кеча миллий терма жамоамиз "Брисбен Страйкерс" ҳаваскорлар жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадионда машғулот ўтказди. Машғулотни кузатиш учун уч нафар хитойлик журналист келгани ҳақида ёзиб ўтгандик. Улардан бири Пей Ли "sohu.com" деган сайтда ишлар экан. Машғулот пайтида бироз суҳбатлашдик ва фурсатдан фойдаланиб эртанги баҳс ҳақида унинг фикрлари билан қизиқдим.

"Биринчи ўйинда жамоамиз Саудия Арабистонидан кучли ўйнагани йўқ, шунчаки омад биз томонда бўлди. Дарвозабон битта пенальтини қайтарди, кейин ўйин охирларида гол уриб уч очкони қўлга киритдик. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўйинини бошқа шаҳарда ўтказгани учун кўра олмадим. Шу боис нима дейишга ҳам ҳайронман. Футболчилардан фақат Анзур Исмоиловни кўпроқ эшитганман, холос. Чунки у бизнинг чемпионатда ўйнайди".

"Ўзбекистон билан ўйинга хитойлик журналист ва мухлислар кўп келадими?" - дея сўрадим ҳамкасбдан.

"Менимча, бизлар сон жиҳатдан кўпчилик бўламиз. Австралияда жуда кўп хитойликлар яшайди. Саудия Арабистони билан кечган баҳсда беш минг атрофида хитойлик мухлис кирди. Қолаверса, биздан 150 нафарга яқин ОАВ ходимлари бу ерга келишган. Шундай экан, одам кўп бўлишига шубҳа қилмайман", - дейди Пей Ли.

Хайрулла Холиқов
Брисбен
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика