UZ

Сўнгги янгиликлар

14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  0 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  1 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  9 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  25 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  20 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  6 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  38 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19

Хитой Ўзбекистон билан биринчи ўринни бўлишиб турибди Янгиликлар

Хитой Ўзбекистон билан биринчи ўринни бўлишиб турибди

Осиё Кубоги-2015 биринчи туридан ўрин олган Хитой ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин якунига етди.

Хитой 1 - 0 Саудия Арабистони

Гол: Ю Хаи.

Огоҳлантириш: Женг Жи 35, Ал-Фараж 36, Жи Хянг, Ренг Ханг 61, Ал-Муваллад 67, Ал-Басас 70.

Хитой: Ванг Далеи, Меи Фанг, Рен Ханг, Жанг Линпенг, Жанг Чендонг, Женг Жи, Шу Хи, Хао Жунмин, Шу Ли,  Жи Хянг, Ю Хаи.

Саудия Арабистони: Волид, Ал-Шаҳрони, Умар Ҳавсави, Осама Ҳавсави, Ал-Муваллад, Ал-Басас, Ҳарири, Ал-Давсари, Ал-Фараж, Ҳазизи, Ал-Обид.

             

                

                                Учрашув якунланди


90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.


88. Яна худди уша жойдан жарима зарбаси амалга оширилди, аммо бу стандарт омадсиз якунланди.


Сен урмасанг - сенга уришади.



83. Ўзгариш. Ал-Басас - Шаҳлави.


82. Саудия Арабистони рақиб жарима майдончасида ажойиб тўп оширишлари билан ҳужум ташкил этди, аммо хар доимгидек уни якунлайдиган футболчи йўқ.


81. Ю Хаининг жарима зарбаси, рақиб ҳимоячисига тегиб дарвоза тўридан ўрин олди.


80. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ГОЛ ГОЛ ГОЛ!!!!


79. Хитойликлар рақиб жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси ишлаб олди.


78. Ўзгариш. Меи Фанг ўрнига Жанг Жи Пенг.


77. Хазази имкониятларни кўкка совуришда давом этяпти.


76. Стандарт. Арабларнинг 35 метрлар узоқликдан рақиб жарима майдончасига ташлаб берган тўпини ҳимоячилар қайтарди, қайтган тўпга яна бир араб зарба берди. Ноаниқ.


74. Хазази бурчак тўпи ишлаб олди.


Суперсейв!



70. Сариқ карточка. Мустафо Ал-Басас.


69. Волид Абдуллоҳ рақиб ҳужумчисини алдашга уринди, аммо ўхшамади. Хитойликлар бундан фойдалана олишмади.


67. Сариқ карточка. Ал-Муваллад.


62. Ванг Далеи Хазазини умидларини пучга чиқарди, ажойиб сейв!!! Кимда FIFA.uzда Ванг Далеи бўлса ўша кишини табриклайман.


61. Пенальти!!! Рен Ханг Хазазини ўз жарима майдонида йиқитди. Хазазининг ўзи тўп олдида. Сариқ карточка Хангга.


58. Сариқ карточка. Жи Хянг


53. Хитойликлар тўпни ўзида кўпроқ ушлаб туришибди (2-бўлим).


52. Меи Фангнинг 28 метрлардан берган зарбаси ноаниқ.


45. Иккинчи бўлим бошланди

Стадионнинг VIP сектордан кўриниши


Биринчи бўлим статистикаси


                                            Танаффус.


45+1. Биринчи таймда фақат битта эсда қоларли вазият бўлди. (Шу Хи)


45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


44. Арабларнинг хатолари кўпайиб кетмоқда, агар улар шу руҳда хато қилишда давом этса, тез орада гол ўтказиб юбориши аниқ.


Икки сардор кўрсаткичлари



42. ЗАРБААААА!!!!! Шу Хининг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.



30 дақиқанинг статистикаси


36. Сариқ карточка. Ал-Фараж рақибга қўполлик ишлатди.


Ўйин индикаторининг тасвирига кўра, хитойликлар кўпроқ чап қанотдан ҳужумга ўтишяпти. Акмал Шораҳмедовга омад тилаб, хитойликларга имкон бермаслигига умид қилиб қоламиз.




30. Учрашувнинг ярим соати ўтди ва ҳозиргача ўткир ҳужумлар кўрганимиз йўқ.


26. Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари қарши ҳужумга отланганда, майдон марказида хитойликлар рақибни қоидабузарлик билан тўхтатиб қолди.


20. Қизиқ, Саудия Арабистони байроғи Хитойда ишлаб чиқарилган.



Биринчи 15 дақиқалик статистикаси


15. Араблар дарвозабони Волид сал қолса ўз дарвозасига гол олиб келиши мумкин эди, аммо у тўпни аутга тепиб юборди.


12. Ю Хаи жамоадоши ҳаводан узатиб берган тўпни дарвозага боши билан тўғирлаб қўя олмади.


10. Учрашувнинг биринчи 10 дақиқаси якунланди, аммо ҳозирча хавфли ҳужум кўрганимиз йўқ.


Эътиборингиз марказида, икки рақибнинг машҳур футболчилари статистикаси.



4. Эслатиб ўтамиз, агар Ўзбекистон терма жамоаси кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддаласа, олган ўрнига кўра "A" гуруҳида 1 ёки 2-ўринни олган жамоага қарши баҳс юритади.


3. Саудия Арабистони терма жамоасининг илк зарбаси жуда кучсиз чиқди.


2. Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда "B" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.


1. Хитойликлар илк дақиқалардан ҳужумга ўтишга уриниб кўришяпти. Учрашувдаги илк бурчак тўпини Хитой терма жамоаси ўйинга киритди.


0. Учрашув бошланди. Оқ рангли футболкада Саудия Арабистони, қизил рангли футболкада Хитой терма жамоаси футболчилари ҳаракат қилмоқда.


- Ҳозиргина Осиё Кубоги "B" гуруҳининг Ўзбекистон ва КХДР терма жамоаларининг учрашуви якунланди. Ватанимиз шарфаини ҳимоя қилаётган футболчиларимиз, рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика