Хименеснинг агенти "Ювентус" билан ишламоқда

Mirjalol Normatov
13 авг 2020
"Вулверхэмптон" форварди Рауль Хименес "Ювентус"нинг асосий нишонларидан бирига айланган.

Журналист Николо Скира тақдим қилган маълумотларга кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш бир неча ҳафтадан буён "Ювентус" билан трансфер борасида ишламоқда.

Туринликлар ҳал ҳам жамоани тарк этадиган Гонсало Игуаиннинг ўрнига номзод қидириб юрибди. Олдинроқ клуб "Рома" форварди Эдин Жеко билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди. Аммо Хименес "Ювентус"нинг асосий нишонига айланган. Унинг трансферини Андреа Пирло истамоқда.

Хименес ушбу мавсумда барча турнирларда 55 ўйинда қатнашди ва 27 гол ҳамда 10 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Хименеснинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS