Хиддинк Голландия терма жамоасидан кетиши мумкин

30 июн 2015, 01:59
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Гус Хиддинк ўз лавозимидан бўшаши мумкин.
Гус Хиддинк Голландия терма жамоаси рулига ЖЧ-2014дан сўнг келганди. Бироқ ушбу мутахассис қўли остида "учар голландлар" Евро-2016 саралаш босқичини кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Шу боис яқин орада Гус Хиддинк истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.

Манба: sports.ru