Хесус Навас: "Арсенал" билан бўладиган ўйин жуда муҳим"

Aslanov Jasurbek
19 дек 2015, 16:10
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Хесус Навас АПЛнинг навбатдаги турида “Арсенал” билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикирларини билдирди.

“Арсенал” билан бўладиган ўйин биз учун жуда муҳим. Қандай бўлмасин “канонирлар” устидан ғалаба қозониб уч очкони қўлга киритишимиз ва турнир рейтингидаги ўрнимизни мустаҳкамлаб олишимиз керак. Шундоқ ҳам, “Арсенал” клуби чемпион бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Биз “канонирлар”га жиддий қаршилик кўрсатишга қодирмиз. Жуда ҳам қизиқарли учрашув бўлишини кутяпман”, - дейди Навас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester City