
"Бу ўйинда менга кўп нарсалар ёқмади. Кўп хатоларга йўл қўйиб, тезкор гол ўтказиб юбордик. Аммо жамоамиз учрашувдаги устунликни ўз томонига оғдира олди. Футболчиларга тажриба етишмаяпти ва улар ортиқча ҳаяжонланишмоқда. Тўпни кўп йўқотиб қўйдик, аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси ўз изига тушди" - дейди Хеккинг.