Хейтинге “Норвич”, “Фиорентина” ва “Бетис” клублари трансфер нишонига айланди

30 дек 2014, 09:46
Ўйин вақтининг камлиги туфайли январда бошқа клубга ўтишни режалаштираётган “Эвертон” клуби ҳимоячиси Жонни Хейтинге, “Бетис” клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди.

30 ёшли голландиялик футболчига “Бетис” бош мураббийи Хуан Карлос Гарридонинг шахсан ўзи қизиқмоқда, деб хабар беради Inside Spanish Football.

Манбаънинг хабарига кўра, Хейтингега “Вест Хэм”, “Норвич”, “Фулхэм”, “Рома” ва “Фиорентина” клублари ҳам қизиқишмоқда.


Манба: sports.ru