Хедира "Ювентус" билан шартнома бекор қилиши ортидан 3 млн евро олмоқчи

Alisher
16 сен 2020, 18:25
"Ювентус" ва ярим ҳимоячи Сами Хедира шартномани бекор қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

33 ёшли ўйинчи шартнома бекор қилиниши ортида клубдан 3 миллион евро миқдорида товон пули сўрамоқда. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.

Германиялик футболчининг "кекса синьора" билан тузган шартномаси 2021 йилда якунига етади. Унга кўра Хедира бир йил учун 6 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Сами "Ювентус"га 2015 йилда Мадриднинг "Реал" клубидан ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira