

72 ёшли мутахассиснинг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
"У қолиши мумкин. Чемпионлар лигасида ПСЖдан учралган мағлубият клубни уйғонишга мажбур қилди. Ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Ўшандан сўнг "Бавария" 9та учрашув ўтказди ва ҳаммасида ғолиб бўлди. Юпп Хайнкес билан жамоадаги кайфият ўзгарди" - дейди Хёнесс.



