

"Анчелотти - жентльмен ва буюк мураббий. Бу мен айта оладиган бор гап. Аввалроқ ушбу ўринни эгаллаган инсон ҳақида гапириш нотўғри.
Ёшим аҳамиятга эга эмас. Баъзилар 45 ёшдаёқ ўзини қари ҳисоблашади. Мен ўзгарганим йўқ. Мусиқа ва спортни яхши кўраман. Ўзимни ёш ҳис қиламан.
Иш ҳақида гапирадиган бўлсам - жамоамизнинг ўз даражаси бор. Вазифам - бу даражани кўрсатиш. Нимадан бошлаш кераклигини биламан" - дейди Хайнкес.



