

"Хайденхайм" "Бавария" ярим ҳимоячиси Пауль Ваннерни ижарага олди, деб хабар берди "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенберг.

Маълумотларга кўра, 18 ёшли Ваннер сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олинди.
Пауль Ваннер 2023/24 йилги мавсумни ҳам Бундеслига 2 да ижара асосида "Эльферсберг"да ўтказган ва у ерда 28 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.



