Хавининг жамоаси нечта ўйиндан буён ютқазмаяпти?

Eldor Akmurzayev
19 фев 2020, 21:34
Кеча, ОЧЛнинг 2-тури доирасида Хави мураббийлигидаги “Ал Садд” (Қатар) ўз майдонида “Сепахон”ни (Эрон) йирик ҳисобда (3:0) таслим этди.

Доҳа шаҳри клуби испаниялик мутахассис бошқарувида барча мусобақаларда қаторасига 9 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда. 

8 баҳсда “Ал Садд”нинг қўли баланд келган (5тасида йирик ҳисоб билан) бўлса, Чемпионлар Лигасининг илк тури доирасида “Ал Наср”га қарши сафарда бўлиб ўтган учрашувда жанговар дуранг (2:2) қайд этилган. 

Жамоа ҳозирда ОЧЛнинг “D” гуруҳида 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Қатар Юлдузлар Лигасида эса Хави шогирдлари 14-турдан кейин 30 очко билан 3-ўринда боришмоқда. Шунингдек, “Ал Садд” мамлакат Кубогининг чорак финалида Сардор Рашидов ўйнаётган "Қатар СК"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›