

"Кўк-анорранглилар" ҳозирда Қатар клуби билан мутахассиснинг шартномасини бекор қилиш борасида келишувга эришишмоқда. "Барса" собиқ ўйинчисининг шартномасида ёзилган товон пули - 1 млн евро.
Хави билан бирга "Барселона"га унинг "Ал Садд"да бирга ишлайдиган мураббийлар штаби ҳам келади: Хавининг акаси Оскар, ёрдамчи Серхио Алегре, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Иван Торрес.
"Барса" Хавини янги лойиҳа бошлаш учун идеал мураббий сифатида кўрмоқда.



