

"Менга Пьянич жуда ҳам ёқади, у майдонни ноёб тарзда кўра оладиган ажойиб футболчи. У ўйинда доим олдинга қарайди ва катта техник имкониятларга эга. Бугун унинг "Ювентус"га қарши ўйини менга манзур келди. Кўрамиз, трансфер ойнаси сўнггига қадар нима бўларкин", — дейди Хави.
32 ёшли босниялик ўтган мавсумни ижара асосида "Бешиктош"да ижара асосида ўтказди ва 26та ўйинда 4та ассист қайд этди.
Унинг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



