

"Мен фақат "Бронза тўп"ни қўлга киритишни хоҳлаганман. 2008 йилдан 2012 йилгача уч марта дунёнинг энг яхши учинчи ўйинчиси бўлдим, бир марта тўртинчи ва бир марта бешинчи бўлдим.
Мен ўзимни Месси, Криштиану Роналду ёки сўнгги йилларда ғолиб бўлганлардан устун деб ҳисобламайман. Мен ўзимни ўйинни бошқарадиган плеймейкер деб билардм. Менда ўйинларни якка ўзим ютиб олиш қобилияти йўқ эди. Жамоа ғалаба қозониши учун ўйин қура олардим.
Мен бундай даражада бўлганимдан ва энг муҳими, тарихда ўз номимни қолдирганимдан жуда фахрланаман. Дўстларим Иньеста ва Месси билан тушган сурат – бу тарихий нарса. Бу ажойиб, орзуларим амалга ошди", – деди "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи.


