Хави: "Обамеянг – осмондан тушган совға. У бошқа ўйинчилар учун намуна"

Оқил Абдубарноев
14 мар 2022, 21:33
Хави Пьер-Эмерик Обамеянгнинг "Барселона"даги ўйинидан мамнун.

"Обамеянг осмондан тушган совғадир. У ҳар доим яхши формада бўладиган, янги шароитларга жуда тез мослашиб кетадиган футболчи.

Обамеянг гол уради, вазият яратади, курашади. Унга мураббийлик қилиш мен учун катта шараф, у бошқа ўйинчиларга ўрнак бўлади", - деди "Барселона" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: As