

"Баъзида 3-4-3 схемасида ўйнаймиз. Масалан, "Сосьедад"га қарши ўйинда ҳам шундай бўлди. Тўпни рақиб ярим майдонида қайтариб олишни истаймиз. Европада ҳужумкор жамоалардан биримиз, бу борада "Сити" билан бир қатордамиз. Шу сабабли мени ҳимоявий мураббий деб аташ мантиқсизлик", - деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Примеронинг 21 турида 7 гол ўтказиб юборди. Бироқ еврокубокларда каталонияликлар 7 ўйинда 14та голни дарвозасидан олиб чиқди.



