

“Бугун Ла Лигадаги энг яхши ҳимояга эга ажойиб рақибни мағлубиятга учратдик. “Севилья” – супер жамоа, Лопетеги эса қойилмақом мураббий. Йирикроқ ҳисобда ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди.
Математик жиҳатдан имкон бор экан, чемпионлик учун курашишда давом этамиз. Қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Қолган ўйинларда муваффақиятга эришишга интиламиз. “Реал” кўп ўйинларни бой беришини тасаввур қилиш қийин, аммо биз охиригача курашамиз”, дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” 69 очко билан етакчилик қилмоқда, каталонияликлар эса битта кам ўйин билан 57 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда турибди. Шунингдек, “Атлетико” ва “Севилья” ҳисобида ҳам шунча очко бор.



