Хави Гави билан янги шартнома борасидаги музокаралар ҳақида гапирди

Alisher
6 май 2022, 17:38
"Барселона" бош мураббийи Хави жамоа ярим ҳимоячиси Гави билан янги шартнома борасида музокаралар ҳақида гапирди.

"Икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлашмоқда. Биз учун Гавини сақлаб қолиш жуда ҳам муҳим. У - клуб келажагининг бир қисми. Менда унинг агенти билан ажойиб муносабатлар бор, биз музокара олиб боряпмиз", - дейди Хави.

Гави 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди. 

Футболчининг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano