Хави "Барселона"га қачон қайтишини айтди

Eldor Akmurzayev
18 май 2019
Хабарингиз бор, Хави футболчилик фаолиятига якун ясади. У AS'га берган интервьюсида «Барселона»га қайтиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Мен барча билан хайрлашиб, шунчаки, «Барселона»га қайтиб бора олмайман. Ҳа, «Барса» - бу жиддий чақирув. Бироқ, бундай ишга аста-секинлик билан киришиш керак. Менинг ҳозирги мақсадим бир кун келиб «Барселона»га қайтишдир. Бироқ, бунга ўзимнинг ҳам ишончим комил бўлиши керак. Ҳозир эса бунинг мавриди эмас”, – дея қайд этган Хави.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS