Хави: "Барселона"да Гвардиоланинг Мессиси бор эди, "Ман Сити"да эса Де Брюйне"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2017, 13:50
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави "Манчестер Сити"нинг Хосеп Гвардиола қўл остидаги муваффақиятига изоҳ берди.

"Манчестер Сити" - аҳил жамоа. Улар жамоадек ғалаба қозонишмоқда. Аммо ҳар қандай клуб ўзгача футболчига муҳтож. "Барселона"да Пепнинг Мессиси бор эди, "Манчестер Сити"да эса бу Де Брюйне. Ҳар сафар тўп унда бўлганида Кевин ўзгача ҳаракат қилишга уринаётгандек туюлади.

У кўрсатаётган ўйин ўзига мафтун қилади. Ўтган мавсум Гвардиола АПЛга кўникиши кераклигини айтишди, аммо у рози бўлмади. Энди "Манчестер Сити" Премьер-лига тарихидаги энг яхши ўйинни кўрсатмоқда" - дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›