

3:1 ҳисобида ғалаба қозонган каталонияликлар кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди. Ана шу учрашувдан кейин "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави фикрларини билдириб ўтди.
"Сиз мендан ҳанузгача агар Чемпионлар лигасини ютсак қоламанми ёки йўқ деб сўраяпсиз. Йўқ, қолмайман.
Менинг келажагим ўзгармайди, жавобим ўзгармайди: "Мен мавсум якунланганидан кейин кетаман". Кейинги мавсум Чемпионлар лигасидан завқ оламан, фақат оддий мухлис сифатида", - деди Хави.




