Хави "Барса"га юқори савиядаги марказий ҳимоячи керак деб ҳисоблайди. Унга Кунде ёқади
06 фев 2022 15:04
Янгиликлар
Хави "Барса"га юқори савиядаги марказий ҳимоячи керак деб ҳисоблайди. Унга Кунде ёқади
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Каталония клуби раҳбарияти "Боруссия" ўйинчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш ғояси билан банд. Аммо, Хави натижалар яхшиланиши учун юқори савиядаги марказий ҳимоячи керак деб ҳисоблайди.
Мураббийга "Севилья"дан Жюль Кунде жуда ҳам ёқади. Хавининг фикрича, француз кучли, техникали ва кўп қиррали бўлажак ҳимоячи профилига эга.
Қайд этиш керакки, битимни амалга ошириш қийин. "Севилья" футболчи учун доим 80 млн евролик товон пули сўраб келган. Шу билан бирга, "Челси" ҳам ўйинчи учун даъвогарлик қилмоқда.
Барчасига қарамай, "Барселона" агар келишув учун молиявий имконият бўлса, Кунде Каталония клубини танлашига ишонади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар