Хави Анчелоттининг статистикаси ҳақида: "Барча статистикалар бир кун келиб ўзгаради"
15 янв 2023 12:55
Янгиликлар
Хави Анчелоттининг статистикаси ҳақида: "Барча статистикалар бир кун келиб ўзгаради"
"Барселона" бош мураббийи Хави Испания Суперкубоги доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан Карло Анчелоттининг статистикаси ҳақида гапирди.
Қайд этиш керак, Карло Анчелотти жамоалари 2010 йилдан буён финалларда мағлуб бўлмаяпти. Шу давр мобайнида Анчелотти 10та финалда ғалабага эришди.
"Барча статистикалар бир кун келиб ўзгаради. Ҳозир менда иштиёқ катта, финалга чиққанимиздан хурсандман. Қандай даврларни бошдан кечириб бу ерга келганимизни инобатга олиш керак.
"Реал"га қарши ўйнаймиз, бу ҳам қўшимча мотивация бўлиши керак. Анчелоттининг 2010 йилдан буён финалларда мағлуб бўлмаётгани эса менга қўшимча иштиёқ бағишламоқда", - деди Хави.
Испания Суперкубоги финали баҳси бугун тунда соат 00:00да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар