Хави Альбага ишонмоқда

Aziz Tukhtamuradov
4 фев 2022
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Хорди Альбага тўлиқ ишонади.

Шу сабабли ҳам испаниялик мутахассис қишки трансферлар ойнаси вақтида чап қанот ҳимоячиси олиб келиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Ушбу нуқтада Альбага фақатгина 18 ёшли Алекс Бальде муқобил вариант бўла олади. 

Бироқ, ёзда каталонияликлар Альбага рақобатчи бўлиши учун бошқа футболчи олиб келишлари ҳам мумкин. 

Ҳимоячи ушбу мавсумда Ла Лигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма муаллифига айланди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Diario Sport