Харри Магуайр: "Колумбия устидан қозонилган бундай ғалаба Англияни янада кучлироқ қилиши керак"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2018, 15:21
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайр ЖЧ-2018 1/8 финалида Колумбия устидан қозонилган ғалаба ҳақида (1:1, 4:3) фикр билдирди.

"Биз 90 дақиқа ўйинни назорат қилдик, бироқ қўшимча вақтда стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу хато муваффақиятимизни йўққа чиқариши мумкин эди, шу сабабли бундай воқеа такрорланмаслиги учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.

Аммо бундай ғалаба бизни кучлироқ қилади, Англия ирода кўрсатди ва ноқулай вазиятда яхши натижага эришди" - дейди Магуайр.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Р-Спорт»