Харри Магуайр АПЛда ой ўйинчиси деб топилди

Administrator
6 дек 2023, 20:47
Ҳимоячи ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлди.

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Харри Магуайр Англия Премьер Лигасининг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Футболчи бу мукофот учун ўтказилган сўровномада "Челси" ўйинчиси Раҳим Стерлинг, "Ман Сити" вакили Жереми Доку, "Лутон" дарвозабони Томас Каминский, "Ньюкасл" ҳужумчиси Энтони Гордон ва "Борнмут" ярим ҳимоячиси Маркус Тавеньерни ортда қолдирган.

Маълумот учун, Магуайр МЮ билан ноябрь ойида «Фулхэм» (1:0), «Лутон Таун» (1:0) ва «Эвертон» (3:0) жамоаларига қарши майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Fut Sheriff

Сўнгги янгиликлар

Барча ›