

"Бавария" клуби расмий твиттери Ҳамес Родригез жамоада 11-рақамда тўп тепишини маълум қилди.

"Реал"дан 2 йиллик ижара асосида ўтган Колумбия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да катта ютуқларга эришмоқчи.
"Мен жуда бахтлиман. Нега дейсизми? Бу каби катта клуб ва буюк жамоанинг бир бўлаги бўлиш катта бахт. Барча инсон "Бавария" қандай қадратли жамоа эканлигини жуда яхши билади. Мюнхен бу янги маданият, янги клуб ҳамда янги ҳаёт демакдир. Бу ерда юксак ўйин кўрсатиб, катта ютуқларга эришишга жуда чанқоқман. Иштиёқ жуда баланд. Мен "Бавария"да ўз орзуларимни реалликка айлантириш учун келдим", - дейди ЖЧ-2014 тўпурари Родригез.



