Хамес Родригес бошқа давлат фуқаролигини олдими?
09 апр 2019 00:01
Янгиликлар
Хамес Родригес бошқа давлат фуқаролигини олдими?
«Бавария»да ижара асосида тўп тепаётган «Реал» футболчиси Хамес Родригес Испания фуқаролигини олди, дея хабар беради AS.
Энди колумбиялик яримҳимоячи иккита паспортга эга бўлади. Унинг бундай қилишига асосий сабаб, Европа иттифоқига аъзо давлатлар жамоаларида расмий тарзда меҳнат фаолиятини олиб боришдир. Бундан буён Хамес Европада легионер ҳисобланмайди.
Жорий йилнинг ёзида 27 ёшли ўйинчининг мюнхенликлар билан ижара шартномаси ўз якунига етади. Маълумотларга кўра, «қироллик клуби» футболчини сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар