

“Мен бу ерда бахтлиман. Майдонда кўпроқ ўйнаш имконияти менга ўзимга бўлган ишончни қайтарди. Шу тариқа мен қадамба қадам ўзим истаган ўйинни кўрсатиб бораяпманю “Реал” ва “Бавария” ўртасида катта фарқ кўрмаяпман, ҳар иккала клуб ҳам бир хил менталитетга эга. Улар фақат соврин ютишни исташади.
Шу сабаб мен ҳам ҳамма совринларни ютишни истайман. Бу жамоа ҳаммасини қўлга киритишга қодир”, дейди Хамес.



