

Лиссабонликлар мусобақа доирасида ўтказилган барча учрашувларда зафар қучишди. Илк ўйинда Португалия чемпиони Мексиканинг «Гвадалахара» клубини йирик ҳисобда (3:0) таслим этди. Кейин эса Бруну Лаже щогирдлари «Фиорентина» (2:1) ҳамда «Милан» (1:0) устидан зафар қозонишди.
Ушбу турнир доирасида сўнгги иккита ўйин қолди. Бугун, 4 август куни «Тоттенхэм» – «Интер» баҳси бўлиб ўтса, 10 август санасида «Атлетико» – «Ювентус» учрашуви ўтказилади.



