Халк: "Хитой? "Зенит"дан кетишим учун, таклиф мени ва клубни қониқтириши керак"

Aslanov Jasurbek
5 фев 2016, 11:10
"Зенит"нинг бразилиялик ҳужумчиси Халк клубдан кетиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Олдинроқ "Гуанчжоу Эвергранд" Халк учун 30 млн. евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинган эди, аммо Санкт-Петербург клуби уни сотмади.

"Тўрт йил "Порту"да ўйнадим ва шу йиллар ичида худди шундай гаплар бўлган эди, аммо мен ўз ўйинимга ва ривожланишга эътибор қаратмоқчиман. Майдонда ташқарисидаги ишлар билан агентлар шуғулланади. Мен уларга ишонаман. Вазифам - ишлашда давом этиш. Бошқа клубга ўтишим учун, таклиф мени ва клубни қониқтириши керак" - дейди Халк.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Zenit