Хакими ПСЖга ўтмоқчи

Alisher
25 июн 2021
"Интер" ҳимоячиси Ашраф Хакими ПСЖга ўтишни хоҳламоқда.

Марокашлик футболчи Париж клубига ўтишни кутмоқда. ПСЖ тез орада "Интер"га 70 миллион евролик таклиф беради ва шундан сўнг битим ёпилиши мумкин.

22 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум "Интер" таркибида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 11та ассист қайд этди.

Хакимининг Италия чемпиони билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano