UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   1 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  10 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  11 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди" Янгиликлар

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Оғир учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўра кўпроқ иккинчи бўлимда жамоамиз устунликка эга бўлдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Албатта ўйин ҳисоби бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олганимизда бугун мағлубиятга учрамаган бўлардик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

Мавсум бошидан буён иккинчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Футболда шунақа, жамоа ютқазса, бунда мураббий айбдор бўлади. Натижалар ёмон бўлса, менинг ҳам клубдаги фаолиятимга якун ясалиши мумкин

Мураббийнинг иши давомли бўлиши албатта натижаларга боғлиқ. Клуб раҳбарияти билан истеъфога чиқишим борасида гаплашиб кўраман. 

Ҳозирги холатимизда биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўрашимиз зарур. Улар биздан ғалабалар ва ижобий натижалар кутишмоқда. 

- Олег Марчук захирада қолишининг сабаби нима? 

- Легионер футболчи бошқалардан кўра кучлироқ ўйин намойиш этиши лозим. Шу сабабдан жамоага легионерлар жалб этилади. Марчук бугун захирада қолдирилдими, демак биз шундай қарорга келганмиз.

- Никола Стошич икки ўйиндан буён қайдномага киритилмаяпти. Буни қандай изохлайсиз?

- Стошичда жароҳат бор. У жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтса, албатта майдонга туширамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика