UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Хаким Фузайлов: "Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади" Янгиликлар

Хаким Фузайлов: "Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз қийин ўйин бўлишини кутгандик. ОКМК ҳужумкор жамоа, биз уларга қарши тура олиш учун бир нечта режаларни ишлаб чиқдик. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин, рақиб сўнги дақиқадаги имкониятидан фойдаланди ва ғалабани қўлга киритди. ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Пенальти ҳақидаги фикрингиз қандай? Дилшод Жўраев тепишни ўзи ҳоҳладими ёки мураббийлар штабининг қарори шундай эдими?

- Машғулотларда ишлаймиз, пенальтиларни ҳамма ҳам амалга ошириши мумкин. Ким руҳан тайёр бўлса, ўзига ишонса, ўша тепади. Бу лоторея, бўлиб турадиган ҳолат. Керак бўлса, Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади.

- Апрель ойида тиғиз тақвим бўлади. Жамоангиз тикланиши ва захиралар бўйича қанчалик қийинчиликларга дуч келаяпсиз?

- Бу албатта қийин. Суперлига ва кубок ўйинларини ўтказаяпмиз. Тикланиш осон бўлмайди. Лекин ОКМК жамоасида ҳам айни шу ҳолат. Мағлубият учун сабаб сифатида буни кўрсатмоқчи эмасман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика