UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  1 18:15Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА" 2:0 (онлайн ҳисоб)  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  1 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  1 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  7 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  10 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  9 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  6 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  5

Хайрия учрашувида жангавор дуранг қайд этилди Янгиликлар

Хайрия учрашувида жангавор дуранг қайд этилди

Бугун “Андижон” клуби мавсум якунига бағишлаб шаҳардаги “Соғлом Авлод” стадионида мухлислар учун шоу тадбирини ўтказди.

Шунингдек оғир жароҳат олиб, мажбурий равишда сафдан чиққан Дмитрий Краев учун хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Шунинг учун хайриядан тушган маблағ футболчининг даволаниши учун сарф этилади. Унда бевосита иштирок этиш учун мамлакат чемпиони “Бунёдкор” водийга сафар уюштирди.

Мазкур учрашув бошланиши олдидан ўзбек футболининг тирик афсонаси бўлмиш Биродар Абдураимов сўзга чиқди. – Аввало “Бунёдкор”нинг яқинда мамлакат чемпиони бўлганлиги билан самимий муборакбод этаман. Қолаверса “Андижон”нинг ҳам яна кучлилар сафига йўл олгани билан табриклайман – дея қисқача ўз фикрини билдириб ўтди, Биродар Ҳасанович.

Шундан сўнг Биродар Абдураимовга ташкилотчилар томонидан зарбоф тўн қийдирилди. Катта Абдураимов ўзи билан бирга Андижонга набирасини ҳам олиб келган экан, у киши айнан ушбу таҳминан 3-4 ёш бўлган набираси билан майдон марказига чиқиб, “Андижон” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинни бошлаб берди.

“Бунёдкор”нинг терма жамоага таклиф этилган футболчиларидан ташқари қолган барча асосий футболчилар Андижонга ташриф буюрди. Мавсум-2013 тўпурари бўлган Олкесандр Пишур ватанига кетгани боис, хайрия учрашувида қатнаша олмади.

Айтганча, “қалдирғочлар”нинг мураббийлар штаби шу куни бир қатор ёшларга имконият берди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг кенжа ўғли, Миржамол шу куни отаси каби 4-рақамли либосда майдон марказида ўйнади. Дарвоқе, иккинчи бўлимда Анвар Бердиев айнан Миржамолнинг тўп оширишидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.

Забиҳиллио Ўринбоев, Камолиддин Тожибоев ҳамда Жавлон Мирабдуллаев сингари захирада ўз вақтини келишини кутиб ўтирган ўйинчилар ҳам шу куни бошланғич таркибдан жой эгаллади.

Бундай шоуда асосий мақсад мухлисларга қувонч улашиш бўлганлиги учун ҳам ўз-ўзидан натижа кейинги ўринда қолади. Андижонга биргина дарвозабон Акбар Тўраев билан келган “Бунёдкор” иккинчи таймда мезбонларнинг иқтидорли посбони Акмал Турсунбоевнинг хизматидан фойдалангани ҳам мухлислар эътиборини тортди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб эса “бургутлар” устози Азамат Абдураимов майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарган Асқар Жадигеров ўрнига таниқли хонанда ДЖ Пилигримни майдонга чиқарди. 9-рақамли либосда майдонга тушган Илҳом Йўлчиев асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қилди.

Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни меҳмонлар очди. Шундан сўнг эса андижонликлар ҳам рақиб дарвозаси томон икки бор йўл топа олди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Боиси асли андижонлик бўлган Олег Зотеев Юрий Цой дарвозасига жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа хайрия ўйинида жангавор дуранг қайд этилди.

Баҳс поёнига етгач, ташкилотчилар ҳар иккала жамоанинг энг яхши ўйинчиларига эсталик совғаларни улашди.  


“Андижон” – “Бунёдкор” 2:2 (0:0).

Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Улуғбек Каримов, Анвар Маражабов.
Голлар:
Сардор Соибов (пен), Акмал Жўрабоев - Анвар Бердиев, Олег Зотеев.


“Бунёдкор”: Акбар Тўраев (Акмал Турсунбоев), Хайрулла Каримов (Акром Комилов), Анвар Ғофуров, Камолиддин Тожибоев, Жавлон Мирабдуллаев, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Игорь Таран), Миржамол Қосимов, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Бердиев, Алибобо Раҳматуллаев.

“Андижон”: Сергей Смородин (Юрий Цой), Афзал Азизов, Раҳим Қодиров (Даврон Турсунов), Икром Иброҳимов (Тоҳир Маҳмудов), Ғиёс Комилов (Артур Маматказин), Алишер Тўхтасинов (Сардор Соибов), Баҳром Абдураҳимов, Асқар Жадигеров (ДЖ Пилигрим), Расул Раҳмонов (Улуғбек Усмонов), Лочин Солиев (Акмал Жўрабоев), Бекзод Ғозиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика