

"Марадонанинг мухлисиман. Болалигимдан унинг ўйинларини кузатиб келаман. У чап оёғидаги мўжизалари билан барчанинг ёдида қолган. Диего рақибларни алдаб ўтиб, голлар киритишни ёқтирган. Ҳужумга ўтса, деярли хато қилмасди.
Марадона ёки Месси? Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб футболчилар ва ўз даврининг буюклари. Танлаш варианти бўлса, Мессини танлайман. Чунки у билан бир даврда футбол ўйнаяпман", - деди Хадсон-Одои.



