"Хаддерсфилд" мураббийи: "Боруссия"да ишлаганимда, Клоппга Сане иқтидори ҳақида гапирган эдим"

Aslanov Jasurbek
18 фев 2017, 18:56
"Хаддерсфилд Таун" бош мураббийи Давид Вагнернинг сўзларига кўра, у Дортмунднинг "Боруссия" клубида ишлаётган пайтида ярим ҳимоячи Лерой Сане иқтидори ҳақида Юрген Клоппга айтган.

Футболчи ёзда "Шальке-04"дан "Манчестер Сити"га ўтди.

"Сане ҳақида аввал ҳам билар эдим. "Боруссия"га қарши ишлаганимда Клоппга у ҳақида айтиш менинг вазифам эди. Лерой борасида Юргенга фикр билдирганман, аммо футболчи "Шальке"га ўтиб кетди.

Сане ҳали ёш ва жуда иқтидорли. Унинг сўнгги ҳафтадаги ўйинларидан бироз ҳайрон бўлдим" - дейди Вагнер.

Жорий мавсумда Сане АПЛнинг 13 та учрашувида 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News