Англия. "Манчестер Сити" иродали ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2017, 22:57
АПЛ 13-туридан ўрин олган "Хаддерсфилд" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди.

Лига дебютанти меҳмони бўлган Хосеп Гвардиола шогирдлари биринчи тайм сўнггида автогол туфайли ҳисобда ортда қолишаётганди. Иккинчи бўлим бошида Агуэро пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштири. Баҳс кульминацияси 84-дақиқада содир бўлди. Раҳим Стерлинг ўзи бошлаган ҳужумни якунлаб "Сити"га иродали ғалабани келтирди - 2:1.


Хаддерсфилд – Манчестер Сити 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 
1:0 – 45, автогол Отаменди, 1:1 – 47, пенальти Агуэро, 1:2 – 84 Стерлинг.
Хаддерсфилд – Лессль, Йоргенсен, Мэлоун (Леве, 74), Смит, Шиндлер, Хогг (Мунье, 86), Уильямс, Муй, Инс (Кванер, 81), ван Ла Парра, Депуатр.
Манчестер Сити –    Эдерсон, Компани (Габриэл Жезус, 80), Отаменди, Уокер, Делф, Сильва (Мангаля, 89), Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане, Агуэро (Гюндоган, 86).
Огоҳлантиришлар: Хогг (56), Фернандиньо (63), Мэлоун (64), Сильва (87).




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›