UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  19 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим" Янгиликлар

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим"

Хабиб Нурмагомедов агар Англияда туғилганида ўзини футболчи бўларди, деб ҳисоблайди.

- Айтишларича, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал", "Арсенал"ни қўллаб-қувватлайсиз... Аслида қайси бирига мухлислик қиласиз?

- "Бу ерда [Лондонда] ҳар хил одамлар – "Арсенал", "Челси", "Тоттенхем", "Манчестер" мухлислари кўп. Шунинг учун мен ўзимнинг Англиядаги севимли жамоам номини айтмайман.

Мен Англия Премьер-лигасини яхши кўришимни айтишим мумкин. Уни жуда яхши кўраман. Менга футбол ёқади ва умуман, футбол ММАдан анча яхши. Буни мен аввал ҳам айтганман ва доим айтаман. Одамлар буни била туриб "нега унда ММА жангчиси бўлгансиз?", деб сўрашади. Ростини айтсам, бу қандайдир бир тасодиф.

Бу менинг Доғистонда туғилиб ўсганим туфайли содир бўлган бўлса керак. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим. Мен футболни севаман. Мен Англияда бирон бир жамоани танламайман, шунчаки бу мамлакатда футболдан завқланаман. Агар бирон бир жамоа номини айтсам, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилинади", – деди UFC'нинг енгил вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони хайрия кечасида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика