Хаби Алонсо фаолиятидаги энг оғир мағлубиятни айтди

Eldor Akmurzayev
29 апр 2021
“Реал” собиқ аъзоси Хаби Алонсо “Барселона”га қарши ўйинни эсга олди.

“Жамоада ҳамма тушуниб турганди, агарда биз “Барселона” ўйнашига йўл қўйсак, улар бизни шунчаки йўқ қилишарди. “Камп Ноу”даги оқшомда 0:5 ҳисобида ютқазганимиз фаолиятимдаги энг ёмон кунлардан бири бўлганди. Учрашув бошлангандан кейин 20 дақиқа ўтиб, майдонни тарк этишни ва душ қабул қилиб, уйга қайтишни хоҳлардим. Бу жуда оғир эди, аммо мазкур мағлубиятдан кейин дунёга бошқа кўз билан қарашни бошладик, агар бу содир бўлмаганда эди, эҳтимол уларни кейинги мавсумларда мағлуб этолмаган бўлармидик”, дейди Алонсо.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail