"Вулверхэмптон" Шомуродов трансфери бўйича музокараларда олдинга силжиди

Sherzod Nurmatov
2 авг 2022, 22:15
Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италияни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Маълумотларга қараганда, Англия клуби Ўзбекистон терма жамоаси сардори трансферини расмийлаштиришдаги музокараларда фаолликни оширган. 

"Рома" спорт директори Тьягу Пинту Шомуродов ижара асосида молиявий тарафдан паст нархга кетишини истамаяпти. У ҳужумчи билан бутунлай хайрлашмоқчи. 

Аввалги хабарларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, "Вулверхэмптон"нинг асосий рақобатчиси "Болонья" бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sportwitness.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›