"Вулверхэмптон" дарвозабони Руй Патрисиу клуб рекордини ўрнатди
08 мар 2020 00:12
Янгиликлар
"Вулверхэмптон" дарвозабони Руй Патрисиу клуб рекордини ўрнатди
Бугун 32 ёшли португалиялик футболчи мавсум давомида "қуруқ" ўйинлар ўтказиш бўйича энг яхши натижага эришди.
"Бўрилар" Англия чемпионати 29-тури доирасида "Брайтон" билан нурсиз дурангга имзо чекишди. Бу баҳс Патрисиу учун Англия премьер-лигаси жорий мавсумида саккизинчи "қуруқ" ўйинга айланди. Ўз навбатида, бу натижа клуб тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Европа чемпиони ўтган мавсум етти баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар