
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида воситачилик қилмоқчи бўлганлар албатта ЎзПФЛда рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Футбол Федерацияси маслаҳатчи-ҳуқуқшуноси (юрисконсульти)га тақдим этилиш лозим.
1. Паспорт нусхаси;
2. ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев номига ариза;
3. Футболчи ёки клуб билан шартнома нусхаси;
4. Воситачилик ҳақида декларация имзо чекиш.
Қайд этиш жоиз, воситачилар шу йилнинг 9 августига қадар ЎзПФЛда рўйхатдан ўтиши керак.